Хизматлар

Ресторан

AKFA Medline тиббий марказида 166 ўринга эга бўлган шинам ресторан мавжуд бўлиб, унда беморлар 4 маҳал овқатланишлари мумкин. Меню малакали мутахассислар томонидан қатъий равишда касаллик тарихи, ўтказилган текширувлар натижаси ва беморларнинг истакларидан келиб чиқан ҳолда ҳар бир мижоз учун индивидуал тартибда ишлаб чиқилади.

Даволаш парҳези беморнинг стационардаги даволанишининг ажралмас қисми саналади. Парҳезнинг базавий принциплари соғлом овқатланиш учун асос бўлиши мумкин.

Дволаш парҳезида нафақат маҳсулотларни тўғри танлаш, балки пазандалик технологияларига амал қилиш, тановул қилинувчи овқатнинг ҳарорати овқатланишнинг даврийлиги ва вақтига амал қилиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Қуйида сиз парҳез столлари номенклатураси билан танишишингиз мумкин:

Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакнинг ярали касалликлари, секретор етишмовчилиги бўлган гастритлар, қабзият мавжуд бўлган ичак касалликлари, колит ва ич кетиш билан кечувчи энтерит, ўткир гепатитлар, холецистит, жигар циррози, ошқозон-ичак касалликлари, холангит.

Парҳезнинг мақсади: тўлақонли овқатланишни таъминлаш, ошқозон-ичак трактига салбий таъсирни камайтириш, ошқозон-ичак трактининг кучли стимуляторларини истисно қилиш, организмнинг интоксикациясини камайтириш. Ошқозон ва ичакнинг механик, кимёвий ва термик барқарорлигини таъминлаш, асоратларнинг олдини олиш (ошқозон ости бези саратони, қандли диабет, жигарнинг ёғли инфильтрацияси, ошқозон саратони)

Подагра, сийдик кислотаси ва шовул кислотаси тош ҳосил бўлувчи сийдик-тош касаллиги (уратурия, оксалатурия).

Парҳез мақсади: Пурин алмашинувини нормаллаштириш (пуринлар организмда сийдик кислотасини ушлаб қолади), сийдик реакциясини ишқор томонга силжитиш, сийдик-тош касаллиги – гидронефроз асорати ривожланишининг олдини олиш.

Буйракнинг ўткир ва сурункали касалликлари (гломерулонефрит, пиелонефрит, пиелоцистит, ҳомиладорлар нефропатияси).

Парҳез мақсади: Оқсилнинг буйракка берувчи оғирлигини чеклаш йўли билан буйраклардаги яллиғланиш жараёнларини камайтириш, касаллик ривожланишининг олдини олиш, гипертензион ва шиш синдромларини пасайтириш, гиперазотемияни камайтириш, электролитли бузилишлар ва кислота-ишқор ҳолатини коррекция қилиш.

Алиментар семириш.

Парҳез мақсади: Организмда ортиқча ёғ тўқималари тўпланишининг олдини олиш ва бартараф этиш, углерод ва ёғ алмашинувини нормалаштириш, жигарнинг ёғли инфильтрацияси, атеросклероз, юрак ишемик касаллиги, эркаклардаги жинсий ожизликнинг олдини олиш.

Қандли диабет

Парҳез мақсади: Углевод алмашинувини нормаллаштириш, кетоацидоз, диабетик кўрлик, нефропатия, оёқлар гангренаси, диабетик команинг олдини олиш.

Юрак-қон томир тизими касалликлари, ревматизм, юрак ишемик касаллиги, томирлар атеросклерози, миокард инфаркти, стенокардия, бронхопневмония.

Парҳез мақсади: Бузилган қон айланишни тиклаш, артериал босимни, жигар ва буйрак фаолиятини нормаллашттириш, организмдан азотли шлаклар чиқаришни яхшилаш, юрак ва мушак тўқималари яллиғланиши ва шишишини камайтириш, тромбоэмболик асоратларнинг олдини олиш.

Касаллик, операция, қоннинг анемик касалликлари (лейкоз) дан кейин озиб кетиш

Парҳез мақсади: Организмнинг оқсил, ёғ, угловодлар ҳамда оқватланишнинг ўрнини тўлдириб бўлмайдиган омиллари билан тўлиқ таъминлаш.

Асаб касалликлари

Парҳез мақсади: Асаб тизимини қўзғатувчи озиқ-овқат маҳсулотларини истисно қилиш.

Ўткир респиратор вирусли инфекцияси, сувчечак, қизамиқ, грипп.

Парҳез мақсади:  Организмдан токсинларни чиқаришни кучайтириш, инфекцияга қаршилик кўрсатиш қобилиятини ошириш, интоксикацияни камайтириш.

Сийдик-тош касаллиги, сийдикнинг ишқорли реакцияси билан бирга кечувчи пиелоцистит (фосфатурия).

Парҳез мақсади: фосфатурияни камайтириш, сийдикнинг кислотали ракциясини тиклаш, асоратнинг олдини олиш (гидронефроз).

Махсус парҳез талаб қилмайдиган касалликлар, соғломлаштириш давридаги ўтиш парҳези ва ундан кейинги даврда даволаш парҳезидан фойдаланиш.

Парҳез мақсади: Стацинар шароитда даволаниш даврида физиологик тўлақонли овқатланишни таъминлаш.

Высококлассные специалисты готовы помочь вам в любое время.

Деятельность нашего центра основывается на доверительных отношениях с партнерами, на взаимном уважении, обязательности, и, самое главное, заботе о пациентах и гостях медицинского центра.